Ассалому алайкум! Холамни ўғли бор. Жуда кўп қарзга кириб қолган. Ишлари орқага кетган. Аммо буни сабабчиси ўзининг зўр даврида ичкилик, маишатпарастликка берилгани деб ўйлайман. Ота-онаси, яъни холлам, поччам "Қарзини сўраб келаётганлар олдида андиша қиляпмиз. Закот молинг бўлса бизга бер дедилар" дедилар. Ҳозирда холамни ўғли бизга яқин жойда ишламоқда, ҳалол меҳнат қилиб. Ичкиликни ҳам ичмай қўйдилар ( аммо ҳали ибодатда эмаслар ). Шу ҳолатда қандай йўл тутганим афзал? Бошқа қариндошим эса 4 боласи бор. Шароити ойликка қараган, аммо эски бўлса ҳам нисобга етадиган пуллик авто улови бор. У ҳам ибодатда эмас. Шу пайт қандай йўл тутилади? Бегона бўлса ҳам тақводор инсонни топайми ёки йўқинларга берилгани афзалми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг