Ассалому алейкум хурматли Шайх хазратлари! Ислом динини равнақи, ривожи йўлида қилаётган хайрли ишларингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Минг бор узр саволим кайта берилаётган булса, сайтдаги саволлар орасидан топа олмадим. САВОЛ: Турмуш қурганимдан сўнг, орадан 1,5 йил ўтгандан кейин аёлим билан ажрашдик. Ажрашганимизга 2 йилдан ошди. Ўртада қиз фарзандимиз бор. Ҳозирги кунда фарзандим 3 ёшда. Ажрашганимдан бери фарзандимга ҳар ой топаётган пулимни 1/4 қисми нафақа қилиб турибман. Ота-онам фарзандим билан кўришиб, ундан хабар олиб туришни менга катъиян ман қилишяпти. Ҳаттоки агар гапимизга кирмасанг сендан рози бўлмаймиз дейишяпти. Бундай ҳолда мен қандай йўл тутишим керак? Ота онамга айтмасдан фарзандим билан кўришсам бўладими ёки бундай ҳолда ота онанинг гапини иккита қилишга ҳаққим йўқми? Агар нотўғри ёки ноўрин савол берган бўлсам узр сўрайман. Жавобиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ота-онангиз гуноҳкор бўлишмоқда. Сиз тўғри қилмоқдасиз.