Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амри маруф

09:32 / 07.05.2019 | Qosimjon | 1956

Ассалому алайкум! Қариндошларим ароқ ичишади. “Ароқ ичманглар, гуноҳ бўлади”, деб “Зикр аҳлидан сўранг” сайтидан ўқиб олган илмларимни оят, ҳадислар билан ароқни касофати ва қиёматдаги даҳшатини айтиб берганимга улар “қиёматда ҳамма ўзи учун жавоб беради. Биз сендан каттамиз. Кеча дунёга келиб ақл ўргатасанми. Намоз ўқисанг ўзингга қиласан, мен ичсам ўзим жавобини бераман сен жавоб бермайсан мен учун” дейишди, лекин ёмонликдан қайтариш мусулмон бўйнидаги вожиб амалику. Қариндошларим ичишса ё ширк амалларни қилишса мен кўра-била туриб гапирмасам шу иш тўғрими? Менга шундай оят ё саҳиҳ ҳадис айтсангиз мен қариндошимга уни кўрсатсам.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек, гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Сиз илм ўқинг. Зиммангизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Сиз уларга етказсангиз ва уларнинг ишларига норози бўлсангиз қолганига жавобгар бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat