Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Уяли алоқа компаниялари турли қимматбаҳо ютуқли ўйинлар ташкил қилиб туришади. Масалан телефонига пайнет орқали пул ташлаган абонент эгаси хоҳласа хоҳламаса шундай ютуқли ўйинлар иштирокчисига айланиб қолиши мумкин. Компаниядан шу маънодаги турли хил смс-хабарлар келиб туради. Агар шундай ҳолатда бирон ютуқ ютиб олинса, ҳалол бўладими?