Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Унутиб қолдирилган нарсалар

07:28 / 08.05.2019 | Otabek | 1534
Ассалому алайкум! Биз бозорда савдо қиламиз. Одамлар олган нарсаларини унутиб қолдириб кетиш ҳолати кўп бўлади. Шунақа ҳолларда биз бир-биримизга буни биров унутибди деб айтиб олиб қўямиз ва эгаси келса берамиз. Лекин кейинги вақтларда “сизлардан фалон нарса олганман қолиб кетибди” деб кўп келишяпти. Биз уни эслай олмаймиз. Кўпинча бериб юборамиз, лекин баъзида жуда қиммат нарса бўлади. У алдаётган ёки бошқа жойда унутган бўлиши мумкинку. Биз ҳам куйишни хоҳламаймиз, лекин бировни ҳаққидан қўрқамиз. Шунақа вазиятда нима қилишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат !

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳақдор даъво қилиб келадиган бўлса албатта ҳужжат-исбот сўраш керак. Агар чек ёки нарх-навосини савдолашиш каби аломатларини айтиб эслатса беришингиз керак. Агар исботлай олмаса бермасликка шаръан ҳаққингиз бор. Сизлар ҳам шу каби муаммоларни олдини олишнинг барча чораларини кўриб қўйинглар. Ҳозирги кунда касса чеки, кузатув камераси каби ишларни йўлга қўйинглар. Мижозларнинг қолиб кетган нарсаларини алоҳида жойга қўйиб тўплаб кутинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat