Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар тақинчоқлари

09:04 / 18.07.2017 | Zinnura | 5158

Ассалому алайкум! Аёлларга тилла ва кумуш ҳалол экан. Бу ҳукм фақат узук учунми? Бир жойда тeмир, мис, бронза ҳам эркакка ҳам аёлга мумкин эмас дeб ўқиган эдим. Кўпчилик аёллар шунга ўхшаш матeриаллардан зирак, браслeт, соат ва шунга ўхшаш тақинчоқлар тақишади. Булар ҳам тақиқланганми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабида ҳар қандай тилла ва кумуш тақинчоқ жоиз. “Жавҳара” китобида : “Темир, мис, қўрғошиндан узук тақиш эркаклар учун макруҳ(таҳримий)” дейилган.
“Фатавои Ҳиндия” китобида : “Аёллар зийнат учун сочларига темир, мис, қўрғошин кабилардан ясалган тақинчоқларни тақиши жоиз. Улардан ясалган билакузукни тақиш ҳам жоиз” дейилган. Валлоҳу аълам!


Топ рейтинг www.uz Openstat