Шайх ҳазратлари, маҳалламизда бир иккита оила борки, улар кўп йиллардан буён одамларни даъволаб, кекириб кинна солиб, гўёки, "юқоридан амр бўлди, одамларим айтди" деб, кўпчиликни ишонтириб юрибди. Бу қобилият уларга мерос бўлиб ўтаркан, меросхўр оғир касалликдан сўнг аниқланиб, бўйнига олсагина тузалармиш. Ҳатто ислом номидан баъзи оятларни, дуоларни ўқиб, халққа худойи қилиб беради. Намоз ҳам ўқийди, фол очмайди, умуман олганда ўзига хос "универсал" одамлар. Яқинда улардан бири олдимга келиб ҳар турли тушини гапириб, ўзини худди авлиёдек, танланган инсон эканини уқтирмоқчи бўлди. Кейин, ундай бўлса, бир тадбир қилайлик дедим. Уни шахсий кутубхонамга киринг деб, хонамни эшигини очиб бердим. Хонага кириши билан мазаси қочиб кекириб кетди, боши айланиб, 10 минутларда ўзига келди. Ўзим ҳам чўчиб кетдим, лекин жудаям хурсанд эдим, чунки, хонамда Қуръон, Ҳадис китоблардан тортиб ҳамма диний мазмундаги китобларим бор эди. Уларга жинлар ёрдам бераётганини айтсам, тан олмади. Саволим шуки, ана шунақа одамлар ҳукми қанақа? Уларнинг одамлари ким? Олдиндан раҳмат!