Ассаламу алайкум! Шайх хазратлари. Қорақалпоғистоннинг Мойноқ шахридаги чет қишлоқда ғалати ҳодиса рўй бермоқда. Ўшаердаги аҳоли устига майда тош аралаш тезак ёғаётган эмиш. Бошида фақат битта хонадонга ёғган, кейинчалик бошқаларникига ҳам ўтган эмиш. Экинларни нажас қилиб кетаётган эмиш. Одамлар кўзига қора сояга ўхшаган махлуқ кўринар экан. Мен ўша ерга қатнайдиган ҳайдовчиларга, мени олиб боргин, десам ўлгидай қўрқади, йўқ қанча берсанг ҳам у ерга бормайман, дейди. Мойноқ имоми ва муллалар бориб ўша хонадонга дам солишган.Фойдаси бўлмаяпти экан. Тош аралаш тезак одамлар устига ёғилгани ҳақидаҳадислар борми?