Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусулмон бўлмаган инсон

22:26 / 13.06.2021 | Abdulloh | 1167

Ассалому алайкум! Ота-онамга тушунтира олмаяпман, сизнинг фатвоингизни кўрсатаман Ин Шаа Аллоҳ. Саволим: Мусулмон бўлмаган инсоннинг сўйган гўшти ҳалол эмаску? У инсон Басмала айтмаган-ку. Минг бир басмала айтган тақдирдачи? Мусулмонликни қабул қилмай, басмала билан сўйган гўшти ҳалолми ёки ҳаром?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яхудий ва насоро динидагилар фақат Бисмиллаҳни айтиб сўйса сўйгани ҳалол бўлади. Муртад ёки атеист бўлса Бисмиллаҳни айтиб сўйгани ҳам ҳалол бўлмайди. Яхудий ва насоро динидагилардан бошқа диндагиларни ҳам Бисмиллаҳ айтиб сўйгани ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat