Сизнинг гапингизга қараганда шариат бўйича муносиб куёв экан. Сиздаги ҳолат ҳам табиий. Одатда сизнинг ёшингизга ва ҳолатингизга етган қизлар оила масаласида жуда қўрқоқ ва инжиқ бўлиб қоладилар. Агар жуда ҳам ҳайрон бўлиб, нима қилишни билмай бошингиз қотса, истихора намозини ўқинг. Ажаб эмас, Аллоҳ таоло саодат йўлига бошласа. Сизга оилавий бахт тилаб дуодамиз.