Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солдириш ҳақида.

00:00 / 19.02.2010 | eski savollar | 3420

Ассалому Алайкум Ҳазрат.Анчадан бери бир саволга жавоб тополмай юраман, ҳамма ҳарҳил гап айтади, шунга аниқ бир жавоб олишни жуда ҳам истардим.Анчадан бери нимагадир ишларим унча юришмай қолган, бир нарсани бошласам, бўлай-бўлай деб турган жойида йўққа чиқиб кетади. Уйланиш ниятида эдим, ҳамма шароит ҳам тайёр лекин негадир борган жойимиз ё' бизга тўғри келмайди, бизга ёқса у томон ёққа чиқаради. Қариндошлар ҳаммаси, ўзингни ўқитиб юбор деб қойишмайди, мен эса унақа нарсалардан умуман йироқдаман, ёқтирмайман ҳам. Яқинда Ҳолам, фалон жойга бориб дам солдир У одам фолбин эмас фақат дам солувчи деб қоймай обордилар, Қора қамишдаги бир масжидга бордик, ҳалаги дам соладиган одам, пичоқни олиб дам солишни бошлади, сураларни умуман тажвидсиз, нотоғри оқиб дам солди ва гариминдори, сув, яна бало баттарлар олиб келасизлар натижаси 1 кундаёқ билинади, фалончида юк бор ва ҳо казо гапларни айтишни бошлади, мен индамай ғазабим қўзиб чиқиб кетдим, Ҳолам ва уйдагилар билан бир оз тортишиб қолдим, ўзим тажвидни ва Қуръонни билганим учун уни нотўғри ўқиётганини шундоққина сездим, бу одам пул деб ўтирибди ҳақиқий қори эмас десам, ундай бўлса масжидга имом қилиб қўйишармиди деб ҳеч ҳоли жонимга қўйишмайди. Яқинда яна кимдир, сизларни уйингизга кимдир фалон нарса ташлаб кетган деган гапларни топишди. Ҳуллас бошим қотди, қарасам ҳар бир қилаётган ишимда бир ноқислик чиқиб турибди, Устоз бу ҳолларда нима қилишим керак? Дам солдиришим керакми, кимга дам солдиришим керак? Аллоҳдан тинмай сўрайман, ибодатни зўр бўлмаса ҳам қўлимдан келганча қиламан. Нима қилсам тўғри бўлади? Агар дам солдириб юбориш керак бўлса кимни олдига борсам бўлади, гаримдори опкел сув опкел дейдиган қориакаларни иши тўғрими? Китобларда, Марузаларда фолбинлар, ўқийдиганларга борганларнинг аҳволлари ёмон бўлиши ҳақида кўп эшитганман, ўқиганман шунга жуда ҳам бундай жойларга боришдан қўрқаман. Аммо кўпгина ислом илмидан ҳабардор бўлган биродарлар ҳам шунақа дам солдиришга кўп бориб туришар экан. Кейин, Зангиотани мозорига, у ердаги масжидга ҳам жуда кўпчилик бориб дуо қилар эканлар айтишларича у ерда дуо ижобат бўлиши осинроқмуш, шу гаплар ҳам ростми? Ўша ерга боришга ҳам кўп тавсиялар беришади. Ҳазрат илтимос сиз ҳам бир дуо қилсангиз қилаётган ишларимни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло баракасини беришини яхши турмуш ўртоқ топилишини дуо қилсангиз! Олдиндан катта раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аллоҳ барча ишларингизга барака берсин ва жуда ҳам яхши турмуш ўртоғи насийб этсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat