Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Тарихимиз"

00:00 / 27.05.2011 | eski savollar | 2304
Ассалому алайкум мухтарам Устоз Шайх хазратлари! Хозирда Олийгохда тарих ё'налишида илм олар эканман бизни диёрдан улуг' исломи олимлар етишиб чиқанини о'рганиб бормоқдаман. Ислом илмни пойдеворни айнан бизнинг диёрдан чиқан уламолар ташкил этаркан. Рухсат берсез о'қиб о'рганган малумотларими ёзиб о'тсам. Қур'он Каримни шарҳловчи ва унинг тафсирини баён қиливчу алломалардан Имом Абу Мансур Мотуридий, Имом Абу Лайс ибн Муҳаммад Самарқандий, Имом Замаҳшарий, Имом Насафийлар бизнинг О'рта Осиёдан етишиб чиқишгандир. Ҳадисчилик ривожланишида эса 9-аср олтин давр ҳисобланади. Бунинг сабаби бутин ислом дунёсида энг нуфузли деб тан олган олтита ишончли ҳадислар тупламининг муаллифалари ҳам худди шу асрда яшаб ижод қилганлар. Яна шу нарса диққатга лойиқки, мазкур муҳаддиснинг ҳам деярли ҳаммаси бизнинг диёрни тупрогидан етишиб чиққанлар. Улар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий, Имом Абу Довуд Сулаймон Сижистоний, Имом Аҳмад Ан-Насоий, Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язит ибн Можжа каби зотлардир. Уларнинг ҳар бири ҳадис илми ривожига муносиб ҳисса қушган олимлардан ҳисобланадилар. Ҳозирги кунда ҳам бутун ислом олами уларнинг илмига катта ҳурмат ва эҳтиром б.н қараб урганиб келмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга ҳам ташаккур! Дуо қилиб туринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat