Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаворийлар ҳақида

21:15 / 17.02.2021 | Ibrohim | 1640

Ассалому алайкум! Саволим ҳаворийларнинг тақдири ҳақида. Мени билишимча, улар 12 киши бўлган ва 1 таси хоин бўлган. Бир манбада Исо алайҳиссалом осмонга кўтарилгандан сўнг, ҳойин Яҳудо Исо алайҳиссаломни кўринишига кириб қолган ва яҳудийлар уни бу Исо деб хочга осиб ўлдиришган ишончлироқ бошқа манбада эса уларни ичида энг ёши Исо алайҳиссалом кўринишида бўлиб шаҳид бўлишни аҳд қилади. Бу қарашларнинг қайси бири тўғри? Ёки буларда боғлиқлик борми? 2) Исо алайҳиссаломдан кейин бошқа ҳаворийларнинг тақдири нима бўлади? Яъни ҳозирги ҳристианлар улардан таълим олишганми? Ёки улар имонли ҳолларида вафот этишганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ислом манбааларида сиз келтирган икки ривоятлар бор, лекин иккиси ҳам саҳиҳ эмас. Бир ривоятда сиз айтгандек Аллоҳ таоло Яхудо хоинни Ийсо алайҳиссаломнинг қиёфаларига киргазиб қўяди ва осиб ўлдирилади дейилган. Бошқа бир ривоятда худди шундай ўзини қурбонликка келтиради. Яъни Ийсо алайҳиссалом “Ким мани қиёфамга кириб вафот этишга рози бўлса мен унга жаннатни ваъда қилман” дейдилар ва бир киши туриб(энг ёши дейилган) рози бўлади ва ўша осиб ўлдирилади дейилган. Ҳозирги яқиндаги инжилшунос мусулмон олимлар бошқа бир воқеъани ҳам ўртага ташлашмоқда. Унга эътиборан Ийсо алайҳиссалом ўзлари хочга михланганлар, лекин вафот этмаганлар. Ўша хочдан  тушириб олингандан кейин Аллоҳ таоло ҳузурига олган деган воқеъани ҳам олдига суришмоқда. Алалмуҳим уларни бирортаси ҳам саҳиҳ бирор ишончли манбаадан келган эмас. Яъни булар Қуръонда ҳам саҳиҳ ҳадисларда ҳам келмаган. Биз мусулмон сифатида эътиқод қилишимиз керак бўлган нарса шуки, Ийсо алайҳиссалом вафот этмаганлар, у зотни Аллоҳ таоло ўз ҳузурига олган ва қиёматга яқин яна қайтадилар. Мана шу бизни эътиқодимиз бўлиши керак. Ундан уёғлари улар исроилётдан келганва бошқа бир манбаалардан келган сўзлар бўлиб, уларни биз тасдиқламаймиз ҳам ёлғонга ҳам чиқармаймиз.

 2). Ийсо алайҳиссаломдан кейин барча ҳаворийлари у зотнинг изларидан бориб динни тарқатиш ҳаракатида бўлганлар, даъват қилганлар. Бу ишда улар собитқадам бўлганлар ва барчалари шаҳид бўлганлар. Баъзилари Иерусалим(Қуддус)да ва баъзилари пайтахт Римда бўлишган. Ҳозирги христианларга келадиган бўлсак улар барчалари бузилган ва ўзгартиришлар киритилган диннинг таълимотини олишмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat