Ассалому алайкум устоз! Агар руҳсат берсангиз сизга саволим бор эди. Савол: Устоз ман сизнинг "Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар" китобингиздан Имом Ғаззолийнинг "Иҳёу улумуд-дийн" ва "Таҳофутул фалосифа" китоблари ҳақида жуда фойдали малумотларни олдим. Устоз режангизда ушбу икки китобни шарҳ қилиш борми ёки ҳозир бунданда муҳим ёзилиши керак бўлган китоблар борми? Ҳозирги пайтда ҳам нотўғри фалсафий фикрлар юритувчилар кўпайиб кетган, шунинг учун ҳам бу китоблар анча фойдали бўлмасмикан. Устоз саволимда беодобликка йўл қўйган бўлсам менга танбеҳ беринг ва узр сўрайман. Раҳмат.