Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Тафсири Ҳилол" да нега оятларнинг кириллча ўқилиши йўқ

00:00 / 31.05.2007 | eski savollar | 2681
Ассалому алайкум шайҳ ҳазратлари. Аллоҳ сизга қилаётган ҳайрли ишларингизда сабр-қаноат, куч-қувват ва давомийлик ато этсин. Биз каби билимсизларни о'з асарларингиз орқали ма'рифатлантираётганингиз учун Аллоҳ сизга улкан ажру-савоблар ато этсин. Ҳазрат сизга саволим қуйидагича:1. "Тафсири Ҳилол" асарингизнинг биринчи нашрида сура ва оятларнинг кирилл алифбосидаги о'қилиши ҳам берилган эди. Иккинчи нашрида эса бу нарса ё'қ. Бу эса о'з навбатида биз каби араб алифбосида о'қий олмайдиганларга қийинчилик туг'дирмоқда. Иккинчи нашрдаги бу о'згаришнинг сабаби не ? Ёки оятларнинг кирилл алифбосидаги о'қилишини кейинги жузларда бермоқчимисиз ?2. "Тафсири Ҳилол" асарингизни иккинчи нашрини неча жуздан иборат қилиб чоп этишни режалаштиргансиз ?3. Нега "Ҳадис ва ҳаёт" асарингизнинг иккинчи жузи нашрдан чиқмаган ?Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз бу аволингизда катта хатога йўл кўйгансиз. «Тафсири Хилол»нинг биринчи нашрида сура ва оятларнинг кирилл алифбосида ўкилиши берилган эмас. Факат 29-30 поралари каби дастлабки жузларда одамларнинг хеч нарса билмасликлари эътиборидан бу иш килинган, холос. Кейин бу иш килинмаган. Сиз оз нарсани кўп нарсага кўшиб хукм чикарманг. Куръони Карим оятларини араб алифбосидан бошка алифбода ёзишга рухсат йўк. Ундан кўра мўмин-мусулмон одам Куръон алифбосини ўргангани афзал.2. Етти жуздан. Еттинчиси Куръони Карим матни атрофида оятларнинг маънолари таржимасидан иборат бўлади.3. Босмахонага топширмаганимиз учун чикмаган. Дуо килиб туринглар. Хаммаси хам чикиб колади.

Топ рейтинг www.uz Openstat