Ассалому алайкум! Мен қурбон ҳайт кунидан кейин, 30 кунлик рамазон рўзамни қазосини ният қилиб тутишни бошладим. Кейин рўза китобини очиб ўқисам у ерда, 3 ташриқ кунлари рўза тутиш ман қилинган экан. Бу қоида қазо рўзаларгаям амал қиладими ёки фақат нафл рўзаларгами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳамма рўзага тегишли. Валлоҳу аълам!