Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соат нечида оғиз ёпиш зарур

00:00 / 02.06.2011 | eski savollar | 18714

Ассалому алайкум! Шайх жаноблари, олдинги берган саволимга жавоб берганингиз учун сизга катта рахмат. Хазрат рўза тутадиган инсон бомдод кирмасидан олдин туриб ифторлик қилиш керак. Хозирги кунда бомдод 2:40да кириб келса нафл рўза тутиш учун бомдод номози киришидан 1 соат олдин туриш керак бўлади. Мен ишдан доимо 23:00га келаман хуфтонни ўқиб бўлгунимча соат тунги 12 бўлади ва озгина тв томоша қиламан. Шу даврда соат 1:00 ва ундан ўтган бўлади. Мен шу вақтда нафл рўзани тутиб ухласам бўладими? Узр хозир кунлар иссиқ мен давлат ишида ишлайман қизлар олдимга ҳужжат олиб келади уларнинг айримлари олди очиқ майкаларда келишади рўза вақтим ногоҳон хохламасам хам кўзим тушиб қолади.  Шунда рўзам очилмадимикин деб шубхаланиб қоламан. Узр кўп савол бериб вақтингизни олган бўлсам.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Рўза тутадиган инсон бомдод кирмасидан олдин туриб ифторлик қилмайди. Балки саҳарлик қилади. Ифторлик кечқурун бўлади. - Сиз мазкур вақтда нафл рўзани тутиб ухласангиз бўлади. Ногоҳон, хоҳламаса ҳам кўз тушиб қолса, рўза очилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat