Инсонга Аллоҳ кўзни насиб қилган экан, у кўради. Лекин бу ҳамма нарсани яъни ҳалол ва ҳаромга боқиш керак дегани эмаску. Шундай экан, ҳозирги яшаётган шароитда инсон кўзини қандай ҳаромдан сақлаши керак, кўзни юмиб юрса бўлмаса. Олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Кўзи бехосдан тушганда жавобгар бўлмайди. Дарҳол кўзини бошқа тарафга бурган одам савоб олади.