Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуёшда иситилган сувга ғусл қилиш.

00:00 / 03.06.2011 | eski savollar | 4319
Ассалому алайкум Устоз,Кифоянинг Тоҳарат бобини о'қий туриб "Қуёшда иситилган сувга тоҳарат қилиб бо'лмаслиги" дан хабардор бо'лдим. Биз қишлоқда яшаймиз. Шу пайтгача то'лиқ қуёшда иситилган сувдан фойдаланиб келардик Қиш фаслидан ташқари. Бу нарсани со'ззиз қабул қилдик. Саме'на ва ато'на.Лекин шу масалага тегишли яна битта нарсага ойдинлик киритиб берсангиз.Бизда шаҳардаги каби тайёр иссиқ сув ё'қ. Г'услни ҳам қуёшда иситилган сув билан қиламиз. Ҳовлимизни чэтида махсус темир билан ураб қуйилган хона ташкил қилганмиз, устига пластмассали катта бочка урнатганмиз. Ҳар икки ҳафтада шу бочкани мотор ёрдамида тулдирамиз.Бу сув ҳам айнан қуёшда исийди ва биз г'услда шундан фойдаланамиз. 1. Бизни ҳолатимизда г'усл учун қуёшда иситилган сув тоҳаратнинг ҳукмидай бо'ладими?2. Сув турган идишни устига бирор нарсани ёпсак масалан гиламни ёпсак, буни ҳукми қандай бо'лади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу макруҳ дейилган. Яъни, яхшимас. Соғлиққа зарар маъносида айтилган. Бошқа иложингиз бўлмаса, ўзларингиз биласизлар. Аммо иситишнинг ўзга йўлини топсангиз яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat