Ассалому алайкум! Менда охирги пайт шундай ахвол бўляптики, тахорат олганмдан 5 минут дан кейн тахорат бузиш амаллари келмокда. Бир хил пайтлар бу нарса намоз ўқиётканмда бўляпти ва мен чидаб намозимни тугатаман, бир хил пайт мазий чиққандек туйилади. Маслахат берин домла нима қилсам бўлади, шуни деб коп марта тахорат оладигон бўлдим?
– Ва алайкум ассалом! Сиз биринчи навбатда шифокорга учраб, бу ҳолатнинг сабабини аниқлашингиз ва агар касаллик туфайли бўлаётган бўлса даволанишингиз лозим. Соғлиғингизда муаммо йўқ бўлса ва таҳорат синаётганига бирор аломат бўлмай фақатгина сизга шундай туюлаётган бўлса буни васвасадан деб билиб, парво қилманг. Валлоҳу аълам!