- Ва алайкум ассалом! Оралатиб бўлса ҳам рўзани тутади. Бир кун бўлса ҳам рўза тутишга қодир бўлган одамга фидя бериш жоиз эмас. Кейин қишнинг қисқа кунларида қазоларини тутиб беради. Бунга ҳам қодир бўлмасалар, унда фидя беради. Ишхонангиздаги киши агар ҳақдор бўлса, унга беринг. Валлоҳу аълам!