Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Иқтибос:“Савол: Шайх ҳазратлари. сиздан сўрамоқчи бўлган саволим шуки, бир корейц фирмасида ишлайман. Фирмамиз одатда бошқа қурилиш компанияларига керак бўлган хом ашёларни топиб, шу қурилиш компанияларига сотади. Менинг вазифам интернетдан шу хом ашёларни ишлаб чиқарувчиларни топиб бериш. Ишга келганимда бу фирманинг доимий маҳсулот оладиган жойидан арзонроқ, яқинроқ жойни топиб бердим. Кейинроқ, бундан ҳам арзонроқ, бир хил сифатдаги маҳсулотни топиб бердим. Шу охирги топилган маҳсулот ишлаб чиқарувчиси, агар уларнинг маҳсулоти сотиладиган бўлса, менга 4% атрофида пул ваъда қилди. Фирмамиз учун бу энг яхши нарх эди, сотиб олдик. Менга ҳам ваъда қилинган пулни беришди. Шу пулни олишга олдиму "ҳалолмикан" деб ўйланиб қолдим. Бундан 2-3 ой аввал биров сиздан сўраган саволида "даллоллик учун пул бериш бор, харидор жабр кўрмаслик шарти билан" деган маънодаги жавобингизни ўқигандим. Менинг ҳолатимни бир хил деса бўладими ёки ҳаромга қўл урдимми? Олдиндан раҳмат
Жавоб:
Ўзлари билиб туриб сизга ҳақ берганлари учун жоиз. ”
Ушбу холатда бу биродаримизни ишга олган ва унга ойлик бераётган фирманинг ҳалиги 4% дан хабари йўқ бўлса хам, олинган пул ҳалол бўлиб қолаверадими?