Ассалому алайкум! Мен жуда катта хато қилдим. Оғзимни ёпиб, бомдод намозини ўқиб, ухладим. Эрталаб турсам эҳтилом бўлиб қолибман. Ич кийимим жуда хўл ва шилимшиқ бўлиб кетибди. Қаердадир ўқигандим агар уйқуда эҳтилом бўлса, кийимни алмаштириб, таҳорат қилиб намоз ўқиса бўлади деб. Чунки уйқуда роҳатни сезмайди, ҳеч нимани сезмайди, қачон бир маний чиқаётганда роҳатни сезса кейин ғусл вожиб бўлади деб. Мен шундай қилдим яни кийимларимни алмаштириб таҳорат қилдим холос. Кейин, бир жойда пешин намозни ўқиш учун таёргарлик кўраётсам 5-6 киши менга иқтидо қилди. Асрни ҳам яна таҳорат қилиб ўзим ўқидим. Кўнглим тўлмасдан, ғашликни сезиб "Зикр аҳлидан сўранг" савол-жавобларни ўқиб, бу ҳолатда ҳам ғусл қилиш керак деган жавобни топдим. Аслида эрталаб ғусл қилмоқчи эдим, кўнглим ғашлиги туфайли. Рўза бўлганим учун, сув кириб кетмасин қулоғимдан ёки оғиз, бурнимдан деб ғусл қилмадим. Сизларни жавобларингни ўқидимда дархол пешин ва асрни қайтадан ўқидим. Мени ташвишга солаётган нарса ҳалиги пешинда менга иқтидо қилган одамларнинг намози бўляпти. Уларни деярли кимлигини ҳам эслай олмайман, бўлмасам айтар эдим пешин намозларингни бошқаттан ўқиб олонглар деб. Энди қўрқиб кетяпман менинг намозим адо бўлди. Лекин менга иқтидо қилган одамларчи, қиёмайда улар учун ҳам жавоб бераманми, шуларни ўйлаяпман. Энди нима қилай устозлар улар учун қайтадан намоз ўқиш керак бўлса, уларни ҳар бири учун пешин намозни қайтадан ўқийман агар шундай қилиш мумкин бўлса. Устозлар кечиринглар илмсизлигим учун мен олдин илмни ҳар ҳил сайтлар ёки каналлардан ўрганиб юрардим. Энди бўлса фақат сизларга эргашяпман. Қаерда билмаган нарсам бўлса излаш хизматидан фойдаланиб, билмаган нарсаларимни ўрганиб оляпман. Бунинг учун сизларга ва сизларга таълим берган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан Аллоҳ рози бўлсин! Устозлар илтимос шу холатда нима қилай ва яна шундай ҳолат бўлса, агар рўза бўлсам ҳам, ғусл қилаверайми? Илтимос ёрдам беринг ўзимни шунча гуноҳларим турганда, энди менга иқтидо қилган одамларни ҳам намози учун қиёматда жавоб беришни хоҳламайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рўзадор ғусл қилмайди деган гап мутлоқ йўқ. Ўша жойга бориб одамларин топиб айтишга ҳаракат қилинг. Бунга видео кузатув камераларидан фойдаланинг. Бунинг имконини тополмасангиз, истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!