Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам намозда бир гал "Омийн"ни жаҳрий айтганлар. Бошқа гал маҳфий. Бир гал "Аллоҳумма роббанаа лакал-ҳамд" деганлар. Бошқа гал "Роббанаа ва лакал-ҳамд" деганлар. Бир гал рукуга кетишдан, ундан қайтишдан ва иккинчи ракатдан кейин елка баробар қўл кўтарганлар, бошқа гал буни қилмаганлар деган маънода гап ўқиб қолдим. Набий алайҳиссалом намоздаги мазкур ҳаракат, қавллар ва шунга ўҳшашларни намозларида бир қилиб, бир қилмаганликлари тўғрими?