Ассалому алайкум! Бир дўстим юк мошинаси ҳайдайди. У икки ой олдин европага ишлашга кетди ўша ерда юк мошинаси ҳайдайди. Уни яшаши учун мошинасида барча шароит яратилган ва доимо аниқ бир манзилда турмайди. Германия франция ва шунга ўхшаш давлатлар аро юк ташиди ва бир шаҳарда 3-4 кундан ортиқ турмайди. Савол у доимо мусофир ҳукмида бўладими? Намозларини қаср қилиб ўқийдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, у доимо мусофир ҳукмида бўлади. Киши шаръий сафар масофаси (89 км) ни қасд қилиб чиққач, ўзининг аслий ватанидан бошқа бирор шаҳар ёки қишлоқда 15 кун ёки ундан кўп вақт туришни ният қилмаган бўлса мусофирлигича қолаверади, намозларни қаср ўқийди. Валлоҳу аълам!