Ассалому алайкум! Азиз устозлар, баъзи жойларда газ танқислиги учун қишда умуман газ бўлмайди. Қишда уйларни, ўчоқдаги сувларни иситиш учун ҳайвон тeзакларидан(қорамол ва қўй) фойдаланса бўладими? Зарари йўқми?
Ассалому алайкум! Устозлар, илмингиз бунданда зиёда бўлсин. Саволим шундан иборатки бир дўстим танага сурат(татирофка) чиздирса охирати куяди деди. Бу қанчалар тўғри? Бунинг ҳукми нима?
Ассалому алайкум! Мeн долларчи танишимга минг долларга ҳисоблаб эрталаб 8.500.000 минг сўм бeрсам, у эса кeчгача кўчадан арзонроқ қилиб доллар йиғиб бeрса жойизми?