Ассалому алайкум! Охирги пайтларда ҳаракатни қойиллатмасдан туриб, ибодат қилиб сўрашга кўпроқ бeриладиган бўлиб қолдим. Мeнга насиҳат қилсангиз ҳаракатчанликка қайтсам.
Ассалому алайкум! Аллоҳ инсонни кeлажагида нима касб қилиши учун қизиқиш мойилликларни табиатига қўшиб яратадими ёки бу ота-онанинг боласини нимага қизиқтириб ўстирганига боғлиқми? Раҳмат.
Ассалому алайкум! Бозорларда сотилаётган тирик балиқларни бошига қаттиқ нарса билан уриб ўлдириб харидорга беришади. Шу иш жоизми? Аллоҳ ишларингизни ва савобини барокатли қилсин.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, эр хотинни ётоқхонасига Аллоҳ номи ёзилган бирор бир дуонинг сурати деворга илиб қўйса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларининг «Тафсири Ҳилол» китобларида Моида сурасида Дастурхон эгалари ҳақида қисқа маълумотлар келган. Булар ҳақида яна бошқа манбаларда ҳам маълумотлар борми?