Ҳурматли шайх Жаноблари! Намоз вақти бўлиши билан азон айтадиган дастур бор. Шу дастур ишга тушиши билан яъни азон айтишни бошлагандан кейин охиригача эшитмай, ўчирса бўладими?
Ассалому алайкум! Иймоним сустлашиб кетяпти номоз ўқимай қўйдим. Эътиқод ва иймонимни қаердан излай? Мен ва менга ўхшаганларга дуо қилинглар азиз устозлар!
Ассалому алайкум! 1). Она ҳомиладорлик вақтида 9 марта Қуръон хатм қилса Аллоҳ “Ўзим тарбиялаб бeраман” дeган ваъдаси борми?
2). Ҳомиладор вақтида Қуръон хатм қилишда болага қандай фойдалари бор?
мен яқинда бир илмли опадан бир гап эшитиб қолдим. Жума куни асрдан шомгача бўлган вақтда дуолар ижобат бўлар экан, шу ростми? Бунга ҳужжат бўла оладиган ҳадис борми?
Ассалому алайкум! Пешин намозини фарзига етиб келган киши фарздан кейин аввал 4 ракъат суннатни ўқийдими ёки 2ни?