Ассалому алайкум! Билайн компаняси 3 кун муддатга қарз бeради. Мисол 5 кундан кeйин ишлатмасасангиз 5 доллр 25 цeнт қилиб eчиб олади. Бу судхўрлик эмасми?
Ассалому алайкум! Ойим рўза бўлиб, укамнинг қорнини сут билан тўйдирсалар рўзалари очиладими? Ташаккур.
Ассалому алайкум! Саҳарлик вақти тугашидан аввал оғиз ёпиб, кейин саҳарлик вақти чиқмасидан яна у бу нарса еб бошқаттан ният қилиб ёпса бўладими?
Ассалому алайкум! Мен янги иш бошладим. Саволим шуки, агар менда сармоя бўлмаса, бирон инсондан пластик картасини бир ой ёки келишув асосида 0% қилиб қайтариш шарти билан олинган пул рибо бўладими йўқми?
Ассалому алайкум! Шом намозидан кейин икки ракат нафл намозни номини айтиб берсангиз, илтимос. Жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Азиз устозлар ҳозирда баъзи бродарларимиз нажосатхонада ҳам гапиришади. Бунга шариатда қандай қаралади?
Ассалому алайкум! Аллоҳ барчамизни ҳидоят айласин. Саволим тавба борасида эди. Шайтон васвасасидан кофирликка ўтиб қолиш мумкинми? Шунақа ҳолатларда тавба қилинса қабул бўладими?