Ассалому алайкум! Ҳамкасбим онасининг ёшлари ўтиб, оёқ тиззалари ҳозирда букилмай қолган. Намозни жойнамозда бошидан охиригача ўтирган ҳолида оёқларини узатиб ўқийдилар. Ўқиган намозлари жоизми?
Ассалому алайкум! Аёллар такбир вақтини кутишимиз керакми ёки азон вақтидан бошлаб ўқишимиз афзалми?
Ассалому алайкум! Яқинда бир танишим айтиб қолди. Унга кимдир йўлдан қора мушук ўтиб қолса, агар ирим қилиб ортинга қайтсанг кофир бўлиб қоласан дебди. Шу ростми?
Ассалому алайкум! Қассоб мол сўяётганда эҳтиётсизлик қилиб ўт пуфагини ёриб юборса ва бир икки томчиси гўштга тушса, ўша тушган жойни кесиб ташласа қолган гўштга зарар етмайдими?