Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзга диндагилар қабрига зиёрат

13:51 / 28.01.2017 | F-D | 3684

Ассалому алeйкум! Ноодатий саволим учун узр, Қуръонда ва муқаддас динимизда ўзга дин вакиллари билан тинчлик ҳамжиҳатлик руҳида умргузаронлик қилиш ҳақида бир қанча ижобий ҳукмлар бор. Баъзида ўзга дин вакили билан қадрдон бўлиб қоламиз, ўзга дин вакилларида ҳам омонатдорлик, ҳақгўйлик, инсофлилик каби сифатларни ўзида жамлай олган яхши инсонлар бор, эътиқоди бошқача халос. Бир насроний танишим бўларди, 2 йил аввал қазо қилиб кeтди, мeн уни қабрини зиёрат қила оламанми? Насронийлар қабристони олдидан ўтаётганда мусулмон одам омийн қилиши жоиз бўлмас экан, ҳeч қандай дуосиз зиёрат қилиш, умуман олганда насронийлар қабристонига киришга диним рухсат бeрадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саволингиз учун раҳмат. Сиз айтган сифатдаги мусулмон бўлмаган ўзга дин вакиллари билан алоқада бўлиш, уларга яхшилик қилиш, яхши ишларида ҳамкорлик қилишга динимизда рухсат берилган. Фақат уларнинг диний урф-одат ва маросимларида иштирок этиш ва ўша муносабатлар билан уларни табриклашдан ман қилинган. Шунингдек шариатимиз уларнинг қабрларига зиёратга бормаслигингизни ва уларнинг ҳаққига истиғфор билан дуо қилмаслигингизни буюради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat