Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сунъий ҳомила

07:21 / 11.09.2013 | Marufjon | 7000

Ҳурматли шайх Ҳазратлари, 5-6 йил қонуний ва шаръий никоҳда бўлган эр ва хотин фарзандли бўлмаяпти. Эр ва хотин шифокорларга кўринса соғликлари яхшилигини айтди. Эр ва хотин ажрашиш ниятлари ҳам йўқ, лекин фарзанд кўриш мақсадида чет элга бориб замонавий усул (технологиядан) фойдаланмоқчи. Бунда эркак ва аёлни уруғларини олиб, замонавий технология ёрдамида урчитар экан. Отиланган уруғни аёлниниг бачадонига жойлаштирар экан. Бу амалиётнинг ҳукми қандай? Жавоб учун аввалдан раҳмат. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин. Илтимос бизни ҳам дуо қилиб қўйинг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сунъий урчитиш ва эркак ва аёлнинг уруғлари пробиркада урчитилиб, кейин аёлнинг бачадонига жойлаштириш

Эрнинг уруғлигини олиб, унинг хотини бачадонига қўйиб, урчитиш шариат бўйича жоиздир. Эр-хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир. Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас. Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Даволанаётган аёлга иложи борича муслима табиба қарасин. Раис: Абдуллоҳ ибн Ҳумайд (касаллиги сабабли йўқ). Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаркон. Аъзолар:  1.     Абдулазиз ибн Боз, 2.     Муҳаммад ибн Солим ибн Абдулвадуд, 3.     Мустафо Зарқо, 4.     Муҳаммад Рашидий, 5.     Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабийл, 6.     Ҳусайн Махлуф (имзо қўймаган), 7.     Муҳаммад Рашид Қаббоний, 8.     Солиҳ бин Усаймин, 9.     Абдулмуҳсин Аббод, 10.     Ливоҳ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади), 11.     Муҳаммад Шозилий Найфар, 12.     Маҳмуд Саввоф, 13.     Абдулқуддус Ҳошимий (қатнашмаслик узрини айтди), 14.     Мабрук Авводий (қатнашмади), 15.     Абулҳасан Надавий (қатнаша олмаслик узрини айтди). Мулоҳаза: Ушбу масала борган сари кўпроқ сўралиб бораётган масалалардан. Турли сабабларга кўра кишилар ичида сунъий урчитишга иши тушадиганлар кўпайиб бормоқдалар. Улар диний ишончлари ва масъулиятларидан келиб чиқиб гуноҳкор бўлиб қолмасликлари учун бу ишдан шаръий ҳукмни билишга уринадилар. Ушбу қарор эса, ўша талабни қондириш учун, кишиларга тўғри йўл кўрсатиш учун хизмат қилади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф http://fiqh. uz/dolzarb-mavzular/fiqh-akadеmiya/fiqh-akadеmiya-qarorlari/227-fiqh-akadеmiya-qarorlari. html

Топ рейтинг www.uz Openstat