Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

шеър ёзишим

13:12 / 14.10.2013 | Farrux | 2844
Ассаламу ълекум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Ҳазрат мен баъзида шеър ёзиб тураман, албатта, бу шеърларим фақат дин, шариат ҳақида. Ҳазрат бу ишим охиратим учун фойда берадими ёки ундан чалғитадими? Улардан бир нечтасини келтираман! *** Келтир қадаҳни қанча бўлса тўлатиб, Хўплатмайсан лабимга фақат йўлатиб. Ҳидидан тоқатим ошиб девонаман, Мусофирни шод эт майхонани кўрсатиб. Изоҳ: Қуръон суралари – 114 қадаҳ тўла китобда, Тиловот қилдирасан ҳикмати пинҳон Расул, Саҳобалар топган ҳикматни билиб девонаман Роббим мен тутдим улар йўлини, оч қалбим кўзини. *** Бу замонни улуғлама улуғ кун яқин, Ҳеч амални қийин дема қийин кун яқин. “Имонга келинг”, десам, келинг! Тағин, Аллоҳ “келинг” деган кун яқин! *** Жойнамоз беринг мен ҳам сажда қилай, Ўлим келмай гўрим қазинг ҳақни билай. Гўрим аро илон ташланг титраб турай, Роббим жоним чиқмай кечир, тавба қилай. Майли мени гулҳан аро илиб қўйинг, Дўзах ўти етмуш карра билиб қўйинг! Майли гўрга тиқиб нафасимни бўғиб қўйинг, Дўзах қуршаганда қани бир бор ўлиб кўринг! Майли мени илонларга хўрак қилинг розиман, Фақат менга боқманг сизга ўтинишдан ҳолиман. Иброҳимнинг насли бўлиб мўминликки розиман, Не десангиз Қуръон бўлсин! Роббимга қул омиман. Ассаламу ълекум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Билмадим.

Топ рейтинг www.uz Openstat