Ассалому алайкум! Мен Москва шаҳрида яшаб, савдо сотиқ қиламан. Мен савдо қилган ерга рус одамлар шампунь, шоколад ва ҳар хил нарса олиб келишиб, арзон нархда сотишади. Шуни сотиб олсак бўладими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар ўғиланганлиги маълум ёки ғолиби гумон бўлса, сотиб олишингиз ҳалол бўлмайди. Қоида : Олиши ҳаром бўлган нарсани бировга бериш(сотиш) ҳаромдир. Валлоҳу аълам.
http://fiqh.uz/index.php/ibodat/moliya/savdo/622-irlangan-va-talab-olingan-mollarni-sotib-olish-ukmi