Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннат ва дўзох

22:10 / 23.11.2021 | Холдор | 1743

Ассалому алайкум! Эшитишимча жаннатга ҳам дўзоҳга ҳам бронта одам кирмаган дейди. Шу ҳақида тушунтурсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сидратул мунтаҳо”га борганларидан сўнг жаннатга кирганлар ва унинг қандай эканини тасвирлаб берганлар: 

ثُمَّ دَخَلْتُ الْجَنَّةَ فَإِذَا فِيهَا جَنَابِذُ اللُّؤْلُؤِ وَإِذَا تُرَابُهَا الْمِسْكُ 

“...Сўнгра жаннатга кирдим, у ерда марварид гумбазлар бор экан, унинг тупроғи мушк экан”.  
Бухорий ривоят қилган. 

وَقُلْنَا يَا آدَمُ اسْكُنْ أَنتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلاَ مِنْهَا رَغَداً حَيْثُ شِئْتُمَا وَلاَ تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الْظَّالِمِينَ۝ 

«Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик. (Бақара сураси 35 оят). 

عن ابن عمر رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: دخلت امرأة النار في هرة ربطتها فلم تطعمها ولم تدعها تأكل من خشاش الأرض 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир аёл мушук сабабли дўзахга кирди. Уни боғлаб қўйиб, овқат бермаган, ер ҳашаротларидан ейишга ҳам қўймаган эди”, дедилар”.
Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat