Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иложсизликдан таяммум қилиш

13:52 / 15.12.2013 | innnn | 3015
Мен чет элдаман. Яъни ғайри динлар юртида имконим борича номозда қоим бўлишга харакат қиляпман. Лекин айрим пайтлар таҳорат олгани имконият бўлмай қоляпти. Масалан, мен ҳайдовчиман. Кун бўйи магазинларга нарса тарқатаман. Имкон қадар уйга келиб таҳорат оляпман. Лекин имконият бўлмай қолаётган вақтларим ҳам бўлаяпти. Шунда таяммум билан намоз ўқисам бўладими ёки қазосини кечаси ўқиганим маъқулми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Намозни қазо қилишга рухсат йўқ. Таҳорат қилишга ҳеч имкон бўлмаганда таяммум билан ўқишга рухсат бор. Сиз иложи борича таҳорат қилишга ҳаракат қилинг. Бахтли инсон экансиз. Аллоҳ таоло сизга намоз ўқишиигизни раво кўрибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat