Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат беринг

08:30 / 27.09.2014 | Robbimni.quli | 6341
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Устоз, йигит билан қиз бир бирга эр хотинликка рози бўлиб туриб никоҳ нияти билан розилик сўраса, бир бирдан никоҳ боғланади мазмунидаги жавобларингизни ўқидим. Мени ҳам бир қизга унаштириб қўйишган, Худо хоҳласа тўй ҳам яқин орада бўлади. Мен шу қиз билан келишиб, бирорта домланинг олдиларига бориб никоҳ ўқитиб олайликми тўйдан олдин бўлса ҳам. Ҳар ҳар замонда кўришиб, ҳол аҳвол сўраб, гаплашиб ҳам турамиз, тўй куни аниқ бўлса, ҳали келин билан бозорга бориш керак, докторга, ЗАГС идорасига, хуллас у пайтда учрашувлар кўпаяди. Шу учрашувлармиз ножўя бўлмасин, гуноҳ бўлмасин, ҳали номаҳрамиз деб маслаҳат қилгандим. Келин ҳам рози эди, энди ўйлаб қолдим, телефондами ёки кўришгандами менга хотин бўлишга никоҳ нияти билан розимисиз деб сўраб қўя қолайми ёки домлага бориб никоҳ ўқитишим шартми? Қизнинг ўзидан сўраб қўя қолсам кифоя қиладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Йигит билан қиз бир бирга эр хотинликка рози бўлиб туриб никоҳ нияти билан розилик сўраса, бир бирдан никоҳ боғланади мазмунидаги жавоб ўша ишни қилаётган бетамизларнинг кўзини очиш учун қасддан айтилган. Улар ўзларининг мусулмонлигини унитиб қўйиб телефон, интернет ва бошқа воситалар орқали турли беъманиликларни қилиб, сўнг ўша ишларни воқеъликка ҳам олиб чиқмоқдалар. Ўша бедодликларга барҳам беришимиз керак. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўпчиликка дарс айтиб ўтирганларида бир одам кириб, қасддан одам ўлдирганнинг гуноҳи кечириладими, деб сўраган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу, кечирилмайди, деганлар. Кейин маълум бўлишича, ҳалига одам бировни ўлдирмоқчи бўлиб сўраган экан. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг "фатво"ларидан кейин ниятидан қайтган. Мен ўша гапни сўраганларга сиз ёзган муомалани қилдим. Аслида никоҳ тўғри бўлиши учун маҳр, гувоҳлар ва ийжоб ва қабуллар каби шартлар бор. Баъзи уламолар никоҳнинг муқаддас алоқалигини эътиборга олиб, жонли мажлисда ақди ниқоҳ бўлиши кераклигини айтадилар. Техник воситалар билан бўлмайди, дейдилар. Сизлар тўйдан олдин бемалол никоҳланиб олсаларинг бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat