Ассаламу алайкум! Ҳозир баҳор фасли келиб деҳқончилик айни бошланган маҳал. Экин- тикин қилинадиган ерга ўғит бўлишлиги учун мол, қўй чиқиндиси, яъни гўнг ташланади буни деҳқонлар яхши билади. Шу чиқиндини сотиш харом деб эшитдим. Шу гап ҳақми. Сотиш ва сотиб олиш динимизда мумкинми?
Ваалайкум ассалам! Шубҳасиз жоиз. “Сирқиннинг савдоси кароҳиятсиз жоиздир”. “Сирқин” деб инсондан бошқа жонзотнинг тезагидир. Инсоннинг тезагидан эса, чириган ёки туфроққа аралашган ҳолида фойдаланиш жоиз. (Родул муҳтор. Китобул ибоҳати вал ҳазар. 552. бет.)