Ассалому алайкум! "Аллоҳ, Сен менга фалон нарсани (яхши нарсалардан, одамга, ё одамларга фойда келадиган) берсанг, Сен учун бир кун рўза тутиб бераман" деса бўладими? Нотўғри бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Бу назр дейилади. Шариатимизда банда ўзига вожиб бўлмаган ишни ўзи хоҳиши билан вожиб қилиб олиши назр ҳисобланади. Кейин агар ўша иш(назр)ни қилмаса гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!