Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

намоз

10:39 / 19.06.2013 | musulmon | 2799

Ассалому-алайкум Шайх Ҳазратлари менинг сиздан сурамокчи бўлган саволим шулки , мен савдо-сотик ишлари билан шуггуланаман ҳозирда фарзандим тулик савдо сохасини тулик эплай олмаганлиги сабабли , узим юк олиб келиш, банк ишлари, савдо қилиш ва бошқа барча ишлар узимни зиммамда коляпти, ишни янги бошлаганим сабабли бошқа ишончли киши булмаганлиги сабаб хамма ишни узим бажаришмга тўғри келяпти ва бунинг натижасида намозни уз вактида укий олмаяпман, намоз вакти дўконни епиб чикиб кетай десам, одамларни ранжитиб куйишдан чучийман , чунки мен кунлик эхтиеж бўлган озик-овкат маҳсулотлари сотаман, баъзида жудаям кеч борганим сабабли чарчок куплигидан казо намозларимни ҳам укий олмайман, ишламаслик иложи йўқ рузгорни кимдир бокиши керак , уз вактида намозни укий олмаслигим катта гуноҳми? кандай маслахат берасиз?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Албатта, намозни ўз вақтида ўқимаслик катта гуноҳ. Бунинг иложини топиш мумкин. Бомдод вақтида иш бўлмайди. Пешинни тушлик пайтида ўқиб олса бўлади. Асрни ҳам икки – уч дақиқада ўқиш мумкин. Шомни ҳам фарзини ўқиб олса бўлади. Хуфтоннинг вақти кенг. Тонг отгунча ўқиб олиш мумкин. Муҳими ихлос керак. Аллоҳ таолодан қўрқиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat