Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн мубоҳ амалларни ҳам ажр савобга айлантириш мумкин эканини эшитиб қолдим. Яъни овқат eйишда, ибодат учун куч тўплайман дeб, ухлашда эса яхши амалларни қилиш учун ухлаб дам оламан дeб, савоб умид қилиб, амал қилинса бўлди экан. Шу тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Тўғри. Бир амалдан савоб ҳосил бўлиши учун аввало шариатга мувофиқ бўлиши, иккинчидан холис Аллоҳ учун бўлиши шарт қилинади. Одат билан ибодатнинг орасидаги фарқ, ният қилишдадир. Барча одат қилинган яхши амалларни ибодат деб қилса, савоб олади, ният қилмаса савоб олмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳадисларида : “Ким эҳтисоб қилса”, яъни "ўша қилган амалидан савобни умид қилса" деганлар. Демак амални ўзини қилиш кифоя қилмай, ундан савобни ҳам умид қилиш керак бўлади. Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ “Хутубот”ларида бир ҳикояни келтирадилар. Унда : “Бир улуғ зот янги уй қурган шогирдининг уйига меҳмонга келиб, девордаги ёруғлик тушиб турган туйнукни кўриб, “Бу туйнукни нега қўйдинг” дейдидилар. Шогирд : “Ёруғлик тушиб турсин деган ниятда қўйдим” деб жавоб берди. Устоз : “Афсус, меҳнат ва ҳаражат. Агар “Намоз вақти кирганини ва Азонни эшитиш учун” деб ният қилганингда, модомики туйнук ўз жойида турар экан, ниятинга яраша савобга ҳам эга бўлар эдинг, ёруғлик ҳам тушиб турар эди” деган эканлар”. Валлоҳу аълам!