Ассаламу алайкум! Устоз, «Бахтиёр оила» китобингизни ўқиб бир савол пайдо бўлди. Номаҳрам эркак ва аёл ёлғиз қолишлари ҳаром. Уйланиш масаласида эса учрашиб гаплашишлари мумкин. Савол: Ҳозирда бизнинг анъанамизда совчиликдан кейин, бир-бирларини кўришсин, гаплашишсин деб қиз ва болани аҳллари бирор ерда учраштиришади. Шунда икки томонннинг аҳллари бир ерда ёшларни кутиб туришади, ёшлар эса 500-1500 метр масофада алоҳида гаплашиб кетишади. Шу ёшларнинг бир-бирларини кўриб билиш чоғида учрашганларида алоҳида жойда, аҳлларидан узоқда ўзаро суҳбатлашишлари жоизми? Яна нималарга эътибор бериш керак? Аслида қандай йўл тутган афзал?
- Яқинлари кўриб туришган бўлса жоиз. Лекин ҳаддан ошмаслик керак. Шариат бу кўришни бўлажак келинни нуқсони бор ёки йўқлигини билиш учун рухсат берган.