Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

10:52 / 25.04.2015 | محمد علي | 1273

Ассалому алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари. Талоқ ҳақидаги саволлардан бу саволимга жавоб топа олмадим. Агар яхши изламаган бўлсам минг бор узр. Бир қариндошим 1-эрига турмушга чиққан ва ҳеч қанча яшамасдан ажрашиб кетишди. Орага анча совуқчилик тушганидан келиннинг ота-оналари ҳам куёв тараф билан гаплашмай қўйишди. Қонунан ажрашишди. 3 йилдан сўнг қариндошим бошқа одамга турмушга чиқди ва ҳозир битта фарзанди бор. Лекин 1-эридан ажрашганидан сўнг талоқ қилмаган экан. У “энди нима қиламан” деб боши қотган. Илтимос маслаҳат беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёл талоқ қилинган бўлиши учун эр “сен талоқсан” дейиши шарт эмас. Расмий ажрашаётган пайтда эр қайта яшамаслик мақсадида “бошқа эрга тегаверсин, энди у билан ҳеч қандай алоқам йўқ, орамиз узилди, у менинг хотиним эмас, биз энди эр-хотин эмасмиз” каби гапларни айтиши билан никоҳ узилади. Буни киноий талоқ дейилади. Шунинг учун эрдан шундай гаплар содир бўлганми, талоқ ниятила бўлганми, буни тайин қилиш керак. Мабодо орага талоқ тушмаган бўлса, талоғини олганидан кейин идда ўтиради ва иддаси тугагач иккинчи эрига никоҳланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat