Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришиш

08:38 / 23.03.2016 | Улугбек Бердимуродов | 5643

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар бу саволни беришимга бир воқеа сабаб бўлди. Бир куни уйимизга аммамнинг қизи меҳмон бўлиб келди. У кишининг ёши мендан тахминан 25 ёш катта. Менинг ёшим 35 да. Бизнинг воҳада номаҳрам аёл ва эркакларнинг қўл бериб кўришиши удум бўлиб кетган деса ҳам бўлади. Ҳамма бунга оддий ҳолдек қарайди. Мен ўша куни меҳмон аёл яъни аммамнинг қизи билан қўл бериб кўришмаслик учун олдиларига кирмадим. Онам эса мендан хафа бўлдилар ва менга бу аёл бегона эмаску ва сиздан анча каттаку дедилар. Муҳтарам устозлар, шундай ҳолатда мен қандай йўл тутишим керак эди? Улар қўлини узатиб турса нима қилишим керак? Қимматли маслаҳатингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўрни келганда бу борада шариатнинг ҳукми қандай эканлигини баён қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat