Ассалому алайкум! Устахонада одамларни сув насос газон орадиган апаратларини тамирлайман. Саволим шундаки айрим инсонлар бази буюмларини бизга ташлаб кетишади ва дом даракзиз бир неча ой керак бўлса йиллаб йўқ бўлиб кетишади тел қилсак жавоб беришмайди ёки ёлғон вада бериб келишмайди бир ой ичида олиб кетин деб огохлантирсак парво хам қилишмайди кейин 6 ой ёки 1 йилдан кейин келиб нарсасини сўрашади бизни жойимиз кичкина ташлаб юбордик десак бу омонат эди нега омонатимни ташлаб юборишасан деб жанжал кўтаришади яна хар икки гапни бирида Худодан қўрқ дейишади биздан сўрамасдан омонат қолдириб кейин даво қилиш жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Таъмирлаш учун қолдирилган буюмлар омонат моли ҳисобланади. Уни эгаларининг рухсатсиз ташлаб юборишингиз жоиз эмас. Эгалари олиб кетмаётганлиги буни жоиз қилмайди. Сиз бундай ҳолларда зарардан сақланиш учун иш ҳақингизни олдиндан олишга келишинг. Валлоҳу аълам!