Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тартил Илми ҳақида

00:00 / 10.03.2012 | eski savollar | 435
БИСМИЛЛАХИР РАҲМОНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога Ўз жалолига лоиқ хамду санолар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ Зотда дуруду саловотлар бўлсин! Хурматли қори акалар, Ассалому алайкум! Бундан бир қанча муддат олдин "Ислом.Уз" сайтининг дарслар бўлимида "Тартил" илмини ўргатиш борасида дарслар бошланган эди. Айни кунгача шу дасхонада 10 та дарс чоп этилган бўлиб, охирги мавзу Қоф, Каф ва Ҳа харфлари борасидаги даср чоп этилган эди. Узоқ вақт мобайнида кейинги дасрни кутмоқдамиз, аммо нима сабабдандир кейиги дарслар чоп этилмаяпди. Ёки дарсларни чоп этилиши тўхтаб қолганини биз билмаган бошқа сабаблари борми? Нима килсак экан, ёки яна бироз кутсак давоми чиқиб қолармикан. Ўрганаётган дарсларимиз ўртасида узилиш бўлиб қолди. Сизлардан илтимосимиз шуки, кейинги дарслар ҳам чоп этилса, кўпчилик учун фойдали бўлаётган иш давомли бўлар эди...Шу хақда бизга маълумот берсангиз. Аллоҳ таоло қилаётган ишларингиздан Ўзи рози бўлсин. Уларни давомли бўлиши насийб этсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Дарсларнинг тўхтаб қолишига аввалда айрим техник муаммолар сабаб бўлган эди. Кейин эса фурсат етишмай қолди. Дуо қилиб туринглар, хомаки шаклда дарсларни тайёрлаб қўйганмиз, Аллоҳ насиб қилса, уларни сиз азиз ўқувчиларга тақдим қилиш ниятидамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat