Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа бeриш

06:50 / 26.07.2016 | Lily as-Sallam | 2701

Ассалому алайкум! Катталардан: «Лўлиларга садақа бериб бўлмайди» деб эшитгандим. Бошқа жойдан эса “Аллоҳнинг номини айтиб келганларни қуруқ қайтариб бўлмайди” дея эшитганман. Аммо лўлиларнинг ҳақиқий ҳаётини кўрсак улар эҳсонга сира муҳтож эмасдек кўринади. Қандай йўл тутмоқ керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Аллоҳнинг номини айтиб келганларни қуруқ қайтариб бўлмайди” деган гап, ҳеч вақоси йўқ киши ҳақида айтилгандир. Бир кунлик таоми ҳам бўлмаган кишига тиланчилик қилиш жоиз. Бу албатта сотишга ҳам ҳеч нарсаси йўқ кишилар учундир. Ҳозирги кунда эса бундай кишининг ўзи йўқ. Уларнинг қилаётган ишлари ҳаром амал ҳисобланади. Шунингдек уларга берувчиларнинг амали ҳам ҳаромдир. Чунки ҳаром ишга ёрдам бериш ҳам ҳаромдир. Агар ҳақиқатда ночор бўлсалар, хоҳлаган бирор инсонига тўғри тушунтириб мурожаат қилса, юртимизда буни рад қиладиган инсон бўлмаса керак деб ўйлаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat