Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ийсо алайҳисаломга туширилган дастурхон ҳақида

06:24 / 13 август | Sardorbek Nuriddinov | 632
Ассалому алайкум! Бир домланинг масласида эшитгандим: Аллоҳнинг Ийсо алайҳисаломга туширган дастурхони ва кофирларнинг тўнғизга айлантирилгани ҳақида. Шу ростми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади: 

 قَالَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا أَنزِلْ عَلَيْنَا مَآئِدَةً مِّنَ السَّمَاء تَكُونُ لَنَا عِيداً لِّأَوَّلِنَا وَآخِرِنَا وَآيَةً مِّنكَ وَارْزُقْنَا وَأَنتَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ۝ 

114. Ийсо ибн Марям: «Аллоҳим! Роббимиз! Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгинки, аввалимизгаю охиримизга байрам ва Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизни ризқлантиргин, зотан, Ўзинг энг яхши ризқлантирувчисан», – деди.
Ушбу дуода Ийсо алайҳиссалом пайғамбарлик одоби ила ўз Илоҳи ва Робби – Аллоҳ таолога ўзларининг бандаликларини, Унга ҳожатманд эканликларини билдириб, хокисорлик ила нидо қилмоқдалар. У киши Аллоҳ таолодан осмондан дастурхон туширишни, туширганда ҳам, уни хайр-барака ва хурсандчилик боиси – байрамга сабаб бўладиган қилиб туширишини сўраб, дуо қилмоқдалар. Шу билан бирга, бу дастурхон Аллоҳ томонидан мўъжиза бўлиб қолишини ҳам сўрамоқдалар. Мўъжиза сифатида туширилган дастурхон ризқ бўлиб қолишини ҳам истамоқдалар.
Аллоҳ таоло пайғамбари Ийсо алайҳиссаломнинг бу дуоларини ижобатга олди ва қуйидаги жавобни қилди:

 قَالَ اللّهُ إِنِّي مُنَزِّلُهَا عَلَيْكُمْ فَمَن يَكْفُرْ بَعْدُ مِنكُمْ فَإِنِّي أُعَذِّبُهُ عَذَابًا لاَّ أُعَذِّبُهُ أَحَدًا مِّنَ الْعَالَمِينَ۝ 

115. Аллоҳ: «Албатта, Мен уни сизларга туширувчиман. Бас, кейин сизлардан ким куфр келтирса, албатта, Мен уни шундай азоблайманки, оламларда ҳеч кимни ундай азобламагайман», – деди.
Ҳақ таоло Ўзининг жалолига – улуғворлигига яраша жавоб бериб:
«Албатта, мен уни сизларга туширувчиман», – деди.
Уламоларимиз моида – дастурхон ҳақида Қуръони Каримда бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ бўлишига қарамай, худди шу жумланинг ўзига таяниб: «Дастурхон тушган, чунки Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир», – дейдилар.
Аллоҳ таоло дастурхон тушириш ҳақидаги сўровни ижобат қилиш билан бирга, Ўзининг доимий одатини ҳам эсга солмоқда. У одат мўъжиза талаб қилган қавм мўъжиза келганидан кейин ҳам куфр келтирса, уни қаттиқ азобга дучор қилишдир. Бу азоб ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда бўлади:
«Бас, кейин сизлардан ким куфр келтирса, албатта, Мен уни шундай азоблайманки, оламларда ҳеч кимни ундай азобламагайман», – деди». ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Ушбу ояти кариманинг Ибн Касир тафсирида бир кечада тўнғизга айланиб нажосат ортидан эргашганларини келтирган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat