Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳим масала

00:00 / 12.01.2011 | eski savollar | 2311
Шайҳ ҳазратлари, сизга яна бир муҳим масала боъйича мурожаат қилмоқчиман. Ёдингизда боълса оъзимга жуфти ҳалол танлаш пайтда истиҳора намозини оъқиб, соънг у қизни тушимда менга жуфти ҳалол сифатида коърганимни ва бундан уни ҳабардор қилганимни айтганидим. Аллоҳга шукр у қиз билан фотиҳамиз боълди. Лекин қизни акаси яқинда уйлангани учун ҳозир ота-онаси тоъй қилолмасликларини айтишди. Тоъйни кейинги йилга режалаштиришяпти. У қиз ҳам мен тамомлаган исломий даргоҳда оъқийди. Мен эса ҳозирги кунда шу ерда, яъни Тошкентда фаолият олиб бораман. У қизга қоълимдан келганча оъқишларига ёрдам бериб бораман, баъзида тушунмаган нарсаларини тушунтириб бераман, Аллоҳ қодир қилганча, китоблариздан сотиб олиб бераман, чунки уни оъқишини жуда ҳам ҳоҳлайман, шунинг учун баъзида учрашишимизга тоъгри келиб қолади, лекин Худога шукр, обориб берган нарсаларимни олади ва дарров раҳмат айтиб кириб кетади, бундан хурсанд боъламан, у ҳақиқаттан ман Аллоҳдан соъраган қиз эканлигига жуда ҳам ишонаман. Ҳазрат биз томонларда диний илм жуда пастлигини айтганидим, ман яқинларимни исломий ҳаётда яшашларини бунинг учун эса илм олишликларини жуда ҳам ҳоҳлайман, Аллоҳдан астойдил соърайман. Ойим, опамга аёл киши қандай кийиниш кераклигини доим тушунтираман, лекин тушунишлари жуда қийин боъляпти, шунинг учун у қизни доим илм олишга ундайман, чунки у менга ёрдамчи боълишига ишонаман, аёлни аёл киши яҳши тушунади, лекин бир инсонга бирор бир диний нарсани оъргатганда оъргатувчи илмда, тақвода зоър боълса бу унинг охирати учун ҳам фойдали. Аллоҳдан доим соърайдиган дуоларимдан бири гуноҳлардан сақлашидир. Нафл ибодат қилишдан коъра гуноҳдан сақланишни афзал деб биламан. Гарчи фотиҳамиз боълган боълсада, уни оъқишига ёрдам бериб баъзи бир нарсаларни обориб беришим ва бу орқали учрашишимиз гуноҳку? Шуни оъйлаб, у қиз билан никоҳдан оътишимизни айтдим, қиз рози боълди. Лекин буни ота-оналаримиз билишмайди, чунки улар буни кейинги йилга режалаштиришяпти. Шунинг учун никоҳ пайтида валийлардан ҳеч ким гувоҳ боълмайди. Ҳазрат биз никоҳ оъқитшимизга сизни фикрингизни билмоқчи эдик, балки ёшлик қилиб қоъймаяпмизми? Аллоҳ мартабангизни улуг' қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ота-онага ҳам тушунтириб, гуноҳкор бўлмаслик учун шундай қилиш яхшилигини айтинглар, яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat