Исим қўйиш хақида

СаволларМавзу: ИсламИсим қўйиш хақида
Asliddin сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Жиянчали бўлдим (қизалоқ) исм қўйишга кeлиша олмаябмиз. Энам (дадамнинг онаси) отанга уруш вақтида бир рус қиз қараган, даволаган экан ўша қизни исмини набираларимдан бирортасига қўямизда дeб айтиб юрарди. Шу қизни исмини қўяйлик демоқда.      Қизнинг исми Зоя бўлган экан, агарда исмини Зоя дeб қўйсак мусулмончиликга тўғри кeладими? Ҳозир отам ҳам дадам ҳам оламдан ўтиб кeтган.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Инсон қиёмат кунида чақирилганда шарманда бўлмайдиган исмни танлаш керак.

Яхшилик қилишга келсак албатта уни қадрлаш керак, лекин бошқа йўл билан. Биздан аввал ўтган ҳар бир муслима оналаримиз бизни нафақат дунё балки охиратимиз учун ҳам улкан яхшиликларни қилишган. Оиша розияллоҳу анҳуо онамиздек оналаримиз бўлмаганларида қанча-қанча масалалар бизларга етиб келмаган бўлар эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳақларида “Агар Умар бўлмаса дин йўқ бўлиб кетар эди” деган гаплар ҳам айтилган. Бу гапларни оналаримиз ҳақларида ҳам айтишимиз мумкин. Валлоҳу аълам!